1 Сен 2024

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раиси Баҳром Норқобиловнинг мустақиллигимизнинг  33 йиллик шодиёнаси муносабати билан байрам табриги

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раиси Баҳром Норқобиловнинг мустақиллигимизнинг  33 йиллик шодиёнаси муносабати билан байрам табриги
Ҳурматли ҳамкасблар, соҳа фидойилари!

Юртимизнинг улуғ тантанаси – Истиқлолнинг 33 йиллик байрами айни дамларда мамлакатимиз бўйлаб кенг нишонланмоқда. Ҳар бир юртдошимизнинг кўнглида байрам шукуҳи билан бирга бугунги тинч, осуда ва фаровон ҳаётимизга шукроналик туйғуси кезмоқда.  

Албатта, ана шундай фаровон ҳаёт негизида мамлакатимизда барча соҳалар қатори ветеринария ва чорвачилик тармоқларида ҳам олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижаси мужассам.

Давлатимиз раҳбари бошлаган мазкур ислоҳотлар мамлакатимиз тараққиёти, халқимиз фаровонлиги, шу билан бирга ҳамюртларимизни сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш ҳамда чорвачилик тармоқларини янада ривожлантиришга хизмат қилмоқда.  

Ана шундай янгиланишлар, ўзгаришлар замиридаги сиз – соҳа заҳматкашларининг хизматини қайд этиш ўринли.

Қадрли ҳамкасблар!  

Республикамизда эпизоотик барқарорлик ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш, зотдор чорва моллари бош сонини кўпайтиришда олиб бораётган меҳнатларингиз таҳсинга сазовор.

Фурсатдан фойдаланиб, сизларни, жумладан юртимизда фаолият олиб бораётган барча ветеринар ва чорвадорларни мустақиллигимизнинг 33 йиллик шодиёнаси билан самимий муборакбод этаман.

Сизларга соғлик-саломатлик, бахту-саодат, хонадонингизга файзу барака ва ишингизда муваффақиятлар тилайман.


Баҳром НОРҚОБИЛОВ,

Ветеринария ва чорвачиликни
ривожлантириш давлат қўмитаси раиси.