31 Дек 2022

ВЕТЕРИНАРИЯ ВА ЧОРВАЧИЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ РАИСИНИНГ ЯНГИ ЙИЛ БАЙРАМИ МУНОСАБАТИ БИЛАН БАЙРАМ ТАБРИГИ!

ВЕТЕРИНАРИЯ ВА ЧОРВАЧИЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ РАИСИНИНГ ЯНГИ ЙИЛ БАЙРАМИ МУНОСАБАТИ БИЛАН БАЙРАМ ТАБРИГИ!
Азиз юртдошлар!

Айни пайтда юртимизда Янги йил шукуҳи кезмоқда.

Ўтаётган йил мамлакатимиз тарихига иқтисодиёт, саноат, ишлаб чиқариш соҳаларидаги муҳим ўзгаришлар билан муҳрланадиган бўлди. Аҳоли фаровонлигини таъминлайдиган ушбу драйвер соҳаларда давлатимиз раҳбари ташаббуси билан йирик лойиҳалар, истиқболли режалар ишга туширилди.

Жамиятнинг турли жабҳаларига татбиқ этилаётган ислоҳотлар аслида инсон тақдирига дахлдорлик, одамларнинг ҳаёт тарзини яхшилашга бўлган ўзгача ёндашувлар билан аҳамиятли.

Айни пайтда ветеринария ва чорвачилик тармоқларини янада ривожлантириш бўйича истиқболли лойиҳалар амалиётга татбиқ этилмоқда.

Бу эса Давлатимиз раҳбарининг ветеринария ва чорвачилик соҳаларига катта эътибор қаратаётганлигининг яққол далилидир.

Қадрли ватандошлар!

Фурсатдан фойдаланиб, барчангизни, жумладан юртимизда фаолият олиб бораётган барча ветеринар ва чорвадорларни яқинлашиб келаётган янги йилнинг қутлуғ шодиёнаси билан самимий қутлайман.

Кириб келаётган 2023 йил барчамиз учун файзли ва баракотли келсин!

Сизларга мустаҳкам соғлик, бахту-саодат, хонадонингизга тинчлик-хотиржамлик, файзу барака ва ишингизда улкан муваффақиятлар тилайман.

Баҳром НОРҚОБИЛОВ,
Ветеринария ва чорвачиликни
ривожлантириш давлат қўмитаси раиси.