9 Сен 2024
Жорий йилнинг 9-сентябридан барча олий таълим муассасаларида, шу жумладан, Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университетида ҳам янги 2024 – 2025-ўқув йили байрамона кайфиятда бошланди. Эрта тонгдан университет янги ўқув биноси олдида тантанали тадбир бўлиб ўтди. Унда университет раҳбарияти, профессор-ўқитувчилар ҳамда талабалар иштирок этдилар. Тадбирда сўзга чиққан университет ректори, профессор Худайназар Юнусов барча талабаларни Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 33 йиллиги байрами ва янги ўқув йили билан табриклаб, уларнинг келгуси ўқишларида омадлар тилади.
- Янги ўқув йили бошланиши билан олдимизда шахсий ривожланиш ва тараққиёт учун улкан имкониятлар эшиги очилмоқда. Бу давр ҳар биримиздан янги мақсадлар қўйиб, уларга эришишда изчиллик ва қатъият талаб қилади, - деди ректор Худайназар Юнусов.
Шунингдек, ветеринария соҳасида юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш нақадар долзарб ва муҳим эканлигини ҳамда уларнинг келажакда мамлакатимиз тараққиётига катта ҳисса қўшишини, Янги Ўзбекистонда бугунги ёшлар учун барча шароит ва имкониятлар яратилганини, ана шу имкониятлардан ўз вақтида ва тўғри фойдаланиш лозимлигини алоҳида таъкидлади.
Тадбирда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси Бошқарма бошлиғи А.Сафаров ҳам иштирок этиб, барча талабаларни янги ўқув йили билан табриклаб, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раиси Баҳром Норқобиловнинг янги ўқув йили бошланиши муносабати билан ёшларга йўллаган мурожаатини ўқиб эшиттирди. Шунингдек, Ветеринария профилактикаси ва даволаш факултети 1-босқич талабаларига Мустақиллик дарсини ўтиб, мамлакатимизда сўнгги йилларда ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий, ташқи сиёсат ва хавфсизликни таъминлаш борасида эришилган ютуқлар, амалга оширилган ишлар мазмун-моҳияти, таълимдаги ислоҳотлар, ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилган давлат сиёсати ва бошқа бир қатор кўрсаткичлар ва эришилаётган ютуқлар ҳақида тўхталиб ўтди.
Университетимиз ва унинг филиаллари хорижнинг 90 га яқин олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатгани, хорижий олий таълим муассасалари билан қўшма таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилгани айнан мустақиллик шарофати, мамлакатимизда таълим соҳаси ривожига катта эътибор берилаётгани самараси эканлигини таъкидлади.
Тадбир давомида, Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректор А.Гаппаров ҳамда Ўқув ишлари бўйича проректор А.Элмуродовлар ҳам барчани янги ўқув йили билан табриклаб, талабаларни университет ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидаларига амал қилиш лозимлигини таъкидлади.
Университет иқтидорли ва ижодкор талабалари томонидан тайёрланган куй-қўшиқлар тадбирга янада кўтаринки кайфият бахш этди.
Янги ўқув йили: янгича ёндашувлар ва юксак мақсадлар