10 Сен 2024
Ижтимоий тармоқларда бир аёл кишининг қорамолларда юқумли касаллик тарқалгани туфайли гўшт сотиб олмасликка чорловчи аудиохабари тарқалган эди.
Ҳолат Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси томонидан тегишли идоралар билан ҳамкорликда ўрганилди.
Мазкур аудиохабарни Фарғона вилояти, Бувайда тумани “Буюк ипак йўли” маҳалла фуқаролари йиғинида яшовчи Феруза Турсунова тарқатгани маълум бўлди.
Ўрганишлар натижасида туманда қорамоллар орасида юқумли касаллик келиб чиқмагани, олти ой давомида чорвамолларида касаллик қайд этилмаганлиги аниқланди.
Фуқаро Ф. Турсуновага ёлғон хабар бериш, ваҳима уйғотувчи асосланмаган маълумот тарқатиш учун қонунчиликда жиддий жазо борлиги тушунтирилди.
Мутасадди идоралар томонидан огоҳлантирилди.
Ветеринария ва чорвачиликни
ривожлантириш қўмитаси
Ахборот хизмати
Ёлғон хабар эгаси огоҳлантирилди