1 Авг 2024
Юқумли касалликларга қарши кураш мавзусида семинар ўтказилди Қашқадарё вилоятида “Аҳоли ўртасида қрим-конго геморрагик иситма касаллиги тарқалишининг олдини олишда фавқулодда вазиятлар давлат қуйи тизим хизматларининг ҳамкорликдаги ҳаракатлари” мавзусида кўргазмали махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди.
Ўқув машқини ўтказишдан мақсади одамлар орасида ўта хавфли юқумли Қрим-Конго геморрагик иситма касаллиги билан боғлиқ фавқулодда вазиятлар ўчоғини бартараф этиш бўйича тадбирларни режалаштириш, ташкиллаштириш ва самарали амалга ошириш бўйича билим ва кўникмаларини ҳосил қилиш, ҳамкорликни такомиллаштириш, касалликка қарши курашишга масъул хизматларнинг соҳавий тайёргарлигини оширишдан иборатдир.
Касалликка гумон қилинган фуқаро мурожаат қилганда беморга бирламчи ташхис қўйиш, госпитализация қилиш, даволаш усулларини, ўчоғида эпидемиологик суриштирув ўтказиш касалларни фаол аниқлаш, мулоқотда бўлганларни алоҳидалаш, уйма-уй юриб профилактик тадбирларни ўтказиш ва дезинфекция қилиш, касаллик ўчоғида эпизоотик тадбирлар, уйма-уй юриб профилактик тадбирларни ўтказиш амалий ҳаракатлар тарзида кўрсатиб берилди.
ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКЛАРГА ҚАРШИ КУРАШ МАВЗУСИДА СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ