10 Май 2024

Ўзбекистон ва Мўғулистон савдо-иқтисодий алоқалари мустаҳкамланмоқда

Ўзбекистон ва Мўғулистон савдо-иқтисодий алоқалари мустаҳкамланмоқда
Мўғулистон давлатининг Улан-Батор шаҳрида Ўзбек-мўғул сиёсий маслаҳатлашувларининг 7-йиғилиш бўлиб ўтмоқда. Унда, соҳа бўйича савдо-иқтисодий ва экспорт-импорт муносабатларига оид музокаралар ўтказиш мақсадида Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг маҳсус делегация ҳам иштирок этмоқда.  

Учрашувлар давомида, савдо иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш имкониятларини муҳокама қилиш, жумладан, Ўзбекистоннинг чорвачилик маҳсулотларини Мўғулистон бозорига экспорт қилиш ҳажмини ошириш ва маҳсулот турларини диверсификация қилиш кун тартибида бўлди.

Мўгулистон Ветеринария бошқармасида бўлиб ўтган учрашув давомида, Ўзбекистон парранда гўшти, истемол тухуми ва ичак маҳсулотларини экспортидаги келишув муҳокама қилинди