29 Фев 2024
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раиси Баҳром Норқобилов давлатимиз раҳбарининг 2023 йил 31 мартда Хоразм вилоятига ташрифидаги топшириққа асосан вилоятнинг чорвачиликка ихтисослашган 53 та маҳалласида ташкил қилинган сутни қабул қилиш шаҳобчалари фаолияти билан танишди.
Ушбу топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси жамғармаси ҳисобидан вилоятнинг чорвачиликка ихтисослашган 53 та маҳалласига хизмат қилувчи 34 та сутни қабул қилиш шаҳобчалари ташкил қилинди. Лойиҳа натижасида сутни қабул қилиш шаҳобчалари ушбу маҳаллалардаги 1643 хонадонга хизмат кўрсатиб, кунига 35-40 тонна сутни қабул қилиб, вилоятдаги 27 та йирик сутни қайта ишлаш корхоналарига етказиб бермоқда.
Ушбу сутни қабул қилиш шаҳобчалари орқали аҳоли хонадонларида етиштирилган сут маҳсулотларини ўз вақтида қайта ишлаш корхоналарига етказиш тизими йўлга қўйилган.
Қўмита раиси сутни қабул қилиш пунктлари фаолияти билан танишди
![Қўмита раиси сутни қабул қилиш пунктлари фаолияти билан танишди](/upload/iblock/03f/03f4cc486159297579471f41934a28a0.jpg)