2 Дек 2020

Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиали талабалари “Panamilk” корхонаси фаолиятини ўрганишди

Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиали талабалари “Panamilk” корхонаси фаолиятини ўрганишди

Бўлажак ёш ветеринар мутахассисларнинг етук билим олишида назарий ва амалий билимлар муҳим аҳамият касб этади. 

Шу мақсадда қўмитанинг Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиали талабалари учун амалий дарслар ташкил этилиб, худудда жойлашган чорвачилик фермер хўжаликлари ва чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш корхоналари фаолиятини ўрганишмоқда. 

Филиал 3-босқич талабалари бу сафар Нукус шаҳридаги сут маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи “Panamilk” корхонасида бўлишди.

“Panamilk” корхонаси раҳбари Тимур Панаев талабаларни корхона фаолияти билан таништираркан, Қораўзак туманида жойлашган “Panaev farms” фермер хўжалигида парвариш қилинаётган сигирлар сутларининг корхонага олиб келиниб, қайта ишланиши, ундан қаймоқ, қатиқ, творог, йогурт, пишлоқ ва бошқа маҳсулотлар тайёрланиши жараёни хусусида маълумотлар бериб ўтди.

Шунингдек, Тимур Панаев “Panaev farms” фермер хўжалигида парвариш қилинаётган туя сутидан қатиқ (шубат) тайёрлаш ҳамда асалариларни парвариш қилиш жараёнлари бўйича ҳам тўхталиб ўтди. 

Ушбу амалий дарслар давомида талабалар муҳим маълумотларга эга бўлишди.


Самарқанд ветеринария медицинаси институти
Нукус филиали Ахборот хизмати