5 Дек 2020

Бугун туғилган кун

Бугун туғилган кун

Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг Ветеринария илмий-тадқиқот институти директори Бозорбой Элмурадов 1971 йил 5 декабрда Самарқанд вилоятининг Оқдарё туманида таваллуд топган. 

1993 йилда Самарқанд қишлоқ хўжалиги институти (ҳозирги Самарқанд ветеринария медицинаси институти)ни ветеринария врачи йўналиши бўйича тамомлаган. 

Дастлаб ўз фаолиятини Ўзбекистон ветеринария илмий-тадқиқот институти Патанатомия лабораториясида катта лаборант сифатида бошлаган.

Ветеринария фанлари доктори Бозорбой Элмурадов, шунингдек ветеринария соҳаси ва ветеринария илмий тадқиқот йўналишлари бўйича қатор масъул лавозимларда фаолият олиб борган. 

Ҳозирда Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг Ветеринария илмий-тадқиқот институти директори лавозимида фаолият юритиб келмоқда.

PS: Расмий сайтимизда ташкил этилган “Бугун туғилган кун” деб номланган лойиҳада ветеринария ва чорвачилик соҳаларида фаолият олиб бораётган, соҳа ривожига ўзининг беминнат ҳиссасини қўшиб келаётган инсонларнинг туғилган кунлари эсга олинади.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
Давлат қўмитаси Ахборот хизмати