13 Мар 2021

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасида “Спортни сев, спорт билан яша!” шиори остида спорт мусобақалари ташкил этилди

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасида “Спортни сев, спорт билан яша!” шиори остида спорт мусобақалари ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасида “Спортни сев, спорт билан яша!” шиори остида 2021 йил 10-12 март кунлари спортнинг “Шахмат”, “Шашка” ва “Стол тенниси” турлари бўйича спорт мусобақалари ташкил этилди.

Қизғин беллашувларга бой бўлган мусобақалар якуни бўйича фаҳрли ўринларни эгаллаган мусобақа ғолиблари қўмита раиси Баҳром Норқобилов томонидан диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.


Мусобақа якунларига кўра қуйидаги натижалар қайд этилди:

“Стол тенниси” бўйича:

Акмал Тошқулов 1-ўрин;
Миролим Қосимов 2-ўрин;
Маъруф Рўзимуродов 3-ўрин.

“Шахмат” бўйича:

Шохруҳ Шерқулов 1-ўрин;
Ирина Ли 2-ўрин;
Баҳодир Розиков 3-ўрин.

“Шашка” бўйича:

Илҳом Анорбоев 1-ўрин;
Баҳтиёр Худойқулов 2-ўрин;
Фарҳод Мирбаҳодиров 3-ўрин.







Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
давлат қўмитаси Ахборот хизмати