Қўмитанинг Тошкент шаҳар бошқармасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 28 йиллиги муносабати билан тадбир ташкил этилди

Тошкент шаҳар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 28 йиллиги муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди.
Тантанали тадбирда бошқарма бошлиғи Ш.Шакаров давлатимиз раҳбари томонидан сохага қаратилаётган юксак эътибор самараси ўлароқ катта ислоҳотлар амалга оширилаётганлиги хусусида тўхталиб ўтаркан, тадбир қатнашчиларини ушбу байрам билан табриклади.
Байрам тадбирида иштирок этган Тошкент Давлат юридик университети “Давлат ва ҳуқуқ назарияси” кафедраси профессори Игорь Кудрявцев ва доцент Олимжон Хусанбоев Ўзбекистон Республикаси Конституциянинг мазмун-моҳияти, унинг фуқаролар ҳаётида тутган муҳим ўрни хусусида сўз юритдилар.
Шунингдек, тадбир давомида Конституциямизнинг асосий пиринциплари, унда белгилаб берилган инсон ва фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари, жамият ва шахс муносабатлари борасидаги маърузалар тингланди.
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
Давлат қўмитаси Ахборот хизмати