Гулистон шаҳар деҳқон бозорида истеъмолга яроқсиз гўшт сотилаётганлиги аниқланди

Бугунги кунда Давлат ветеринария хизмати ҳамда ИИБ Карантин бўлими ходимлари ҳамкорлигида ҳудудий деҳқон бозорларида аҳолини сифатли чорвачилик маҳсулотлари билан таъминлаш юзасида назорат тадбирлари ўтказилмоқда.
Хусусан, Сирдарё вилоятининг Гулистон ва Янгиер шаҳарлари деҳқон бозорларида ҳам аҳолига сифатли қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик маҳсулотлари етказиб беришни таъминлаш юзасидан мониторинг ишлари олиб борилди.
Ўтказилган назорат тадбирлари давомида Гулистон шаҳар марказий деҳқон бозорида 70 кг истеъмолга яроқсиз чорвачилик маҳсулотлари сотилаётганлиги аниқланди.
Мазкур қоидабузарлик содир этган фуқарога нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, тегишли тартибда жарима қўлланилди.
Аниқланган сифатсиз гўшт маҳсулотлари эса белгиланган тартибда зарарсизлантирилди. Айни пайтда деҳқон бозорларида ветеринария мутахассислари томонидан гўшт савдоси билан шуғулланувчи тадбиркорларга тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилмоқда.
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
давлат қўмитаси Ахборот хизмати