“Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” мавзусида тадбир бўлиб ўтди

Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиалида “Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” мавзусида тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирни филиал бўлим бошлиғи Е.Сейтмуратов очиб бераркан, бугунги кунда юртимизда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар, уларнинг мазмун-моҳияти ва Янги Ўзбекистоннинг янги тараққиёт босқичлари хусусида тўхталиб ўтди.
Тадбир давомида таълим соҳасини ривожлантириш бўйича олиб борилаётган чора-тадбирлар ҳақида ҳам фикр билдирилди.
Янги Ўзбекистонни барпо этишда, албатта ёшлар фаол ва ташаббускор бўлиши лозимлиги таъкидланди.
Шунингдек, талабалар учун филиал маънавият ва маърифат бўлими томонидан соҳага доир тайёрланган видеоролик намойиш этилди. Ташкил этилган мазкур тадбир талабаларда яхши таассурот қолдирди.
Самарқанд ветеринария медицинаси институти
Нукус филиали Ахборот хизмати