28 Ноя 2020

Пайариқ туманида янги ветеринария пункти фойдаланишга топширилиши муносабати билан семинар ташкил этилди

Пайариқ туманида янги ветеринария пункти фойдаланишга топширилиши муносабати билан семинар ташкил этилди

Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманида ташкил этилган семинарда вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси масъуллари, туман ҳокимлиги мутасаддилари, ветеринария мутахассислари, худудий “Чорванасл” маркази ходимлари ҳамда Самарқанд ветеринария медицинаси институтининг 4-босқич талабалари иштирок этди. 

Тадбирда Самарқанд вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Э.Тошмуратов сўзга чиқиб, ҳозирда соҳани ривожлантиришга катта эътибор қаратилаётганлигини қайд этаркан, худудда сифатли ветеринария хизматларини кўрсатиш, чорва молларини сунъий уруғлантириш ишларини янада самарали ташкил этиш борасида ўз фикрларини билдирди. 

Шунингдек, семинар давомида туманда жойлашган “Чопарошли Олмазор” ветеринария участкаси фойдаланишга топширилди. 

Тадбир иштирокчилари замонавий типда жиҳозланган янги ветеринария участкасидаги шароитлар билан танишди. Янги ташкил этилган мазкур ветеринария участкаси кондиционер, совутгич, микроскоп, термосумка ва сунъий уруғлантириш жиҳозлари билан тўлиқ таъминланган. 

Келгусида яна 30 та шундай ветеринария участкалари ташкил этилиши режалаштирилган.


Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
Давлат қўмитаси Ахборот хизмати