8 Апр 2024

Ҳайвонларни идентификация қилиш ва рўйхатга олиш тартиби мавзусида семинар ўтказилди

Ҳайвонларни идентификация қилиш ва рўйхатга олиш тартиби мавзусида семинар ўтказилди
Мамлакатимизда ветеринария ва чорвачилик соҳасини жадал ривожлантириш ҳамда соҳада фаолият олиб бораётган мутахассисларнинг назарий билимларини янада мустаҳкамлаб боришга алоҳида эътибор қаратилмоқда, республикамиз туманларидаги фермер хўжаликларида фаолият юритаётган ветеринар ходимлар учун доимиц равишда ўқув-амалий семинар тадбирлари ташкил этилмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг  “Чорвачиликда идентификация қилиш тизими ва наслчилик соҳасини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги  285-сонли ва  Вазирлар Маҳкамасининг   “Ҳайвонларни индентификация қилиш, уларни ҳисобга олиш, ҳисобдан чиқариш ва сақлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги 748-сонли қарори ижросини таъминлаш юзасидан Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялари университети профессор ўқитувчилари иштирокида ўқув-амалий семинари ўтказилди.

Тингловчиларга ҳайвонларни идентификация қилишнинг атрибутлари, биркани ўрнатишда асосан нималардан фойдаланилиши тўғрисида тушунчалар бериб ўтилди. Семинар давомида иштирокчиларда мавзу юзасидан батафсил тушунчалар ҳосил бўлди.