21 Авг 2023
Бухоро вилояти Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси ҳамда ҳамкор ташкилотлар билан ҳамкорликда аҳоли ўртасида юқумли касалликлар тарқалишини олдини олиш ва унга қарши курашиш бўйича ўқув-амалий семинарлар ташкил қилинмоқда.
Жумладан, Когон туманида “Куйдирги касаллигини келиб чиқиши ва тарқалишини олдини олиш” мавзусида махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди.
Унда Давлат ветеринария хизмати, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, санитария-эпидемиологик осойишталик маркази ҳамда туман тиббиёт бирлашмалари ходимлари иштирок этишди.
Тадбирда ҳайвонлар касалликлари, хусусан куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган профилактик чора-тадбирлар атрофлича муҳокама қилинди.
Тадбир давомида куйдирги касаллиги пайдо бўлганда унга қарши кураш ва олдини олиш бўйича ҳамкор ташкилотлар ходимлари томонидан амалга ошириладиган муҳим чора-тадбирлар юзасидан махсус-тактик ўқув машғулотлари олиб борилди.
Бухорода куйдирги касаллиги мавзусида семинарлар ташкил қилинмоқда
![Бухорода куйдирги касаллиги мавзусида семинарлар ташкил қилинмоқда](/upload/iblock/e68/e6873e9b58ba456b770edaadbd2188e6.jpg)