22 Апр 2024

Чегара ўтказиш пунктлари фаолияти ўрганилди

Чегара ўтказиш пунктлари фаолияти ўрганилди
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг 2024 йилдаги иш-режасининг  устувор вазифаларига киритилган давлат чегараси ўтказиш пунктларида давлат назорати органлари томонидан Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 13 сентябрдаги “Давлат чегараситўғрисида”гиЎРҚ-868-сон Қонуни ижроси ҳолатини 2024 йил 17-18-апрель кунлари Қорақалпоғистон Республикасидаги "Доут-Ота","Хўжайли" ва "Каракалпакия темир йўл" чегара ўтказиш пунктлари тимсолида  Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Салихов  Эркин Тагирович бошчилигида тузилган ишчи гуруҳ томонидан ўрганилди. Ишчи гуруҳ томонидан ўрганиш давомида чегара ўтказиш пунктларида фитосанитария, ветеренария, санитария-карантин, божхона ва чегара назорати тартиб тамоиллари ўрганиб чиқилиб ҳамда аниқланган муаммо ва камчиликлар юзасидан тегишли тавсия ва таклифлар билдирилди.