19 Авг 2022

Деҳқон бозорларида озиқ-овқат маҳсулотлари сифати текширилмоқда

Деҳқон бозорларида озиқ-овқат маҳсулотлари сифати текширилмоқда
Деҳқон бозорларида жойлашган ветеринария-санитария экспертиза лабораторияси мутахассислари аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш бўйича тизимли ишлар олиб боришмоқда.

Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси Беруний тумани  “Шоббоз” деҳқон бозори ветеринария-санитария экспертиза лабораторияси ҳамда ИИБ Карантин бўлими ходимлари иштирокида сотилаётган озиқ-овқат маҳсулотлари сифати текширилмоқда.  

Шунингдек, Овқатдан заҳарланиш ҳолатини олдини олиш мақсадида савдо ходимларига озиқ-овқат маҳсулотлари сифатига катта эътибор қаратиши лозимлиги тўғрисида тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилди.