5 Апр 2024
Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университетида “Ижтимоий-гуманитар фанларнинг долзарб муаммолари” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.
Конференсия ўз ишини “Янги авлод кадрларини тайёрлашда ижтимоий-гуманитар фанларнинг ўрни”, “Тилшунослик ва адабиётшунослик тараққиёти ҳамда таълим технологиялари”, “Хорижий тилларни ўқитишда интерфаол методларга устуворлик беришнинг аҳамияти”, “Бўлажак мутахассисларни тайёрлашда жисмоний маданият ва спортнинг аҳамияти” каби шўъбалар бўйича олиб борди.
Конференцияни кириш сўзи билан очиб берган университет ректори, профессор Х.Юнусов мамлакатимиз ривожи учун, унинг кележаги учун хизмат қиладиган маънавий баркамол, етук, замонавий кадрларни тайёрлашда ижтимоий-гуманитар фанларнинг ҳам ўзига хос ўрни борлигини таъкидлаб, бугунги халқаро конференцияда дунёнинг турли мамлакатларидан ижтимоий-гуманитар ҳамда тиллар соҳалари бўйича профессорлар, фан докторлари иштирок этаётганлигини, ушбу халқаро конференциядан кўзланган мақсад хорижий ҳамкорлар билан тажриба алмашиш, университетда амалга оширилаётган ижтимоий-гуманитар соҳада илмий тадқиқотлар интеграциясини таъминлаш эканлигига тўхталди.
Шунингдек, конференцияда иштирок этган Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси бошқарма бошлиғи А.Сафаров миллий маънавиятимизни ривожлантириш, уни халқимиз, айниқса, ёшларимиз ҳаётига сингдиришда ижтимоий-гуманитар фанларнинг аҳамияти жуда катта эканлигини, бу борада университетда аҳамиятга молик ишлар амалга оширилаётганлигини таъкидлаган бўлса, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раисининг давлат тили бўйича маслаҳатчиси М. Абдуҳакимова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 21-октябрдаги “Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқейини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилиниши ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузини янада оширганлиги, бугунги глобаллашув даврида ҳар бир халқ, ҳар қайси мустақил давлат ўз миллий манфаатларини таъминлаши, бу борада аввало ўз маданиятини, азалий қадриятларини, она тилини асраб-авайлаш ва ривожлантириш масаласига устувор аҳамият қаратиши лозимлиги хусусида сўз юритди.
Шунингдек, конференцияда Москва давлат университети филология фанлари номзоди, доцент Светлана Вековишева, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Б.Тўраев, университет ўқитувчилари Р.Тошқувватова, Г.Бозорова ва Н.Яхёқуловалар ҳам мавзу юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.
ИЖТИМОИЙ-ГУМАНИТАР ФАНЛАРНИНГ ДОЛЗАРБ МУАММОЛАРИ