Худудий ўқув ва амалий семинарлар
Жойларда эпизоотияга қарши ўтказилаётган тадбирларнинг самарадорлигини янада ошириш, ветеринария препаратлари, жумладан эмламаларни тўғри тақсимланиши, ташилиши, сақланиши ва ишлатилиши ҳамда ўта хавфли юқумли касалликлар бўйича давлат ветеринария хизмати мутахассисларининг билим савияси ва малакасини ошириш ва фан ютуқлари билан таништириш мақсадида 2015 йилнинг 11-20 май кунлари Республикамизнинг барча вилоятларида давлат ветеринария хизматининг энг қуйи даражасигача бўлган мутахассислар, хусусан туман ва шаҳар давлат ветеринария бўлими ходимлари, участка мудирлари ва фельдшерлари, лаборатория ходимлари ва ветеринария-санитария экспертиза лабораториялари мудирлари иштирокида “Ҳайвонларнинг касалликларига қарши курашиш самарадорлигини янада ошириш” мавзусида худудий ўқув ва амалий семинарлари бўлиб ўтди.
Ушбу семинар йиғилишда Самарқанд қишлоқ хўжалик институти ва Ветеринария илмий-тадқиқот институти олимлари ўз маърузалари билан иштирок этдилар.