18 Авг 2022

Сирдарёда юқумли касалликларга қарши кураш мавзусида семинар бўлиб ўтди

Сирдарёда юқумли касалликларга қарши кураш мавзусида семинар бўлиб ўтди
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими ходимлари томонидан аҳоли ўртасида юқумли касалликларнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш бўйича ўқув-амалий семинарлар ташкил қилинмоқда.

Жумладан, Сирдарё вилояти Сардоба туманида куйдирги касаллигининг тарқалишига қарши амалий-семинар бўлиб ўтди. Унда Давлат ветеринария хизмати, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, санитария-эпидемиологик осойишталик маркази ҳамда туман тиббиёт бирлашмалари ходимлари иштирок этишди.

Тадбирда ҳайвонлар касалликлари, хусусан куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган профилактик чора-тадбирлар атрофлича муҳокама қилинди. Касалликнинг келиб чиқиши, тарқалиши ва унга қарши курашиш  учун нималарга эътибор қаратиш лозимлиги тўғрисида иштирокчиларга эслатма материаллари тарқатилди.

Шунингдек, ҳамкор ташкилотлар мутахассислари томонидан касалликка қарши кураш бўйича амалий машғулотлар олиб борилди.