13 Май 2024

ТАДБИРКОР МУЗЛАТГИЧДАН ФОЙДАЛАНМАГАНЛИГИ АНИҚЛАНДИ

ТАДБИРКОР МУЗЛАТГИЧДАН ФОЙДАЛАНМАГАНЛИГИ АНИҚЛАНДИ
Андижон вилояти, Пахтаобод тумани, Маданият қишлоғидаги кунлик деҳқон бозорида сотилаётган парранда гўшти билан боғлиқ ҳолат Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси мутахассислари томонидан ўрганилди.

Ўрганишлар давомида бозорнинг кириш эшиги ёнида товуқ гўшти билан савдо қилувчи тадбиркор Алижон Назиров сотаётган маҳсулот Наманган вилоятидаги ООО “Active chorkesar light” корхонасидан  “Хундай” русумли рефрижиратор билан жиҳозланган шахсий автомобилда олиб келинганлиги маълум бўлди.

Бироқ парранда гўштини сотиш даврида тадбиркор музлатгичдан фойдаланмаганлиги аниқланди.

Тадбиркор ва фуқароларга ветеринария-санитария қоидаларига риоя қилиш хусусида тушунтириш берилди.