Таъминот ва ветеринария хизмати кўрсатиш сифатини янада яхшилашга қаратилган чора-тадбирлар

Йирик ва ахоли тарқоқ жойлашган худудларда фаолият кўрсатаётган участка ветеринария врачлари ишининг тезкорлигини янада ошириш, чорва моллари ва улар сақланадиган жойларда дезинфекция ва дезинсекция тадбирларини ўз вақтида ва самарали амалга ошириш ҳамда худудларда ветеринария хизмати кўрсатиш сифатини янада яхшилаш мақсадида Давлат ветеринария бош бошқармаси томонидан марказлашган ҳолда ветеринария участкалари мототранспорт, велосипед ва қўл пуркагичлари билан таъминланмоқда.
Шу билан бирга, Давлат ветеринария бош бошқармаси томонидан жойларга бириктирилган масъул вакиллар томонидан мутахассисларнинг билим ва малакаларини янада ошириш мақсадида жойларда ўқув ва амалий семинарлар ташкил этилмоқда.