16 Июн 2024

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раиси Баҳром Норқобиловнинг Қурбон ҳайити муносабати билан байрам табриги

 Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раиси Баҳром Норқобиловнинг Қурбон ҳайити муносабати билан байрам табриги
Ҳурматли юртдошлар, ветеринария соҳасининг фидойилари!

Сиз азизларни саховат ва меҳр-оқибат айёми – муборак Қурбон ҳайити билан чин юракдан самимий табриклайман!

Барчамизга маълум, халқимиз Қурбон ҳайитини улуғ байрам сифатида асрлар давомида нишонлаб келади. Бу кунда яқинларимизни йўқлаб, уларнинг ҳолидан хабар олиш, ёши улуғларни зиёрат қилиш, муҳтожларга меҳр-мурувват кўрсатиш, оилаларга хурсандчилик улашиш каби эзгу фазилатларга алоҳида эътибор қаратилади.

Бутун халқимизни тинчлик, меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик фазилатларидан тобора обод ва мунаввар бўлаётган юртимизга кириб келган Қурбон ҳайити билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.

Ушбу саодатли дамларда барчамиз бу улуғ айёмнинг руҳи ва шукуҳини чуқур ҳис этиб, эл-юртимиз билан биргаликда шундай ёруғ кунларга етказгани учун Яратганга чексиз шукроналар айтамиз.

Сиз, азизларни муқаддас Қурбон ҳайити билан яна бир бор табриклаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, хонадонларингизга тинчлик-хотиржамлик, файзу барака тилайман.

Улуғ айём барчамизга муборак бўлсин!