27 Май 2022

Зарафшон шаҳрида паррандачилик ривожлантирилмокда

 Зарафшон шаҳрида паррандачилик ривожлантирилмокда
Кейинги вақтларда паррандачилик тармоқларини кенгайтириш орқали аҳолини парранда гўшт ва тухум маҳсулотлари билан мунтазам таьминлашга катта эътибор қаратилмокда.

Жумладан, Навоий вилояти Зарафшон шаҳар “Саноат” худудида жойлашган “Нурли диёр парранда” МЧЖ томонидан 40000 бош бройлер жўжалари олиб келиниб парвариш қилинмоқда. Бунинг натижасида корхонада 8 та иш ўрни яратилди.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими ходимлари ушбу ташкил этилган паррандачилик хўжалигида бўлиб, паррандаларни сақлаш, боқиш ва озиқлантириш жараёнларини кўздан кечириб, корхонанинг раҳбар ва ишчи ходимларига паррандаларни ривожлантириш бўйича ўзларининг тушунчаларини бериб ўтдилар.